Деҳлида портлаш: қурбонлар бор

Ҳиндистон пойтахтида душанба оқшомида юз берган портлаш бутун шаҳарни ларзага солди, деб хабар бермоқда “BBC” нашри. “Red Fort” метро бекати яқинида автомобиль портлаши оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди, йигирмадан ортиқ одам жароҳат олди.