ЎзЛиДеП Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти ходимлари ва маҳаллий кенгаш депутатлари партиянинг “Сув ресурсларидан оқилона фойдаланамиз” лойиҳаси доирасида Кармана туманидаги бир қатор фермер хўжаликларида бўлиб, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва сув исрофгарчилигининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.