Ўзбекистонда иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги йилига 120 соатдан ошмаслиги талаби бекор қилинди
Ўзбекистонда иш вақтидан ташқари ишнинг 1 кундаги биринчи 2 соати учун 1,5 ҳисса, 2 соатдан ортиқ қисми учун 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши белгиланди. Бундай ишнинг давомийлиги йилига 120 соатдан ошмаслиги тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди.