Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида автоматлаштирилган E-Gate паспорт назорати тизими ишга туширилди. Йўловчилар биометрик паспортларини сканерга қўйиб, Face ID процедурасидан ўтади. Шахс тасдиқланганидан сўнг, турникет автоматик равишда очилади. Жараён тахминан 15−20 сония давом этади.