«Жамғарма — менинг орзуларим сари йўл» челленжи: ёшлар орасида тежамкорлик ва орзу сари ишончни тарғиб қилган лойиҳа

31 октябрь — «Бутунжаҳон жамғариш куни» муносабати билан мамлакатимизда молиявий саводхонликни ошириш, ёш авлодда тежамкорлик маданиятини шакллантириш ва жамғарма аҳамиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида бир қатор қизиқарли ташаббуслар амалга оширилди. Шу жумладан, «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан ўзига хос тарзда «Жамғарма — менинг орзуларим сари йўл» (Сбережение — путь к моим мечтам) номли ижодий челленж лойиҳаси ташкил этилди.