Сув хўжалиги объектларининг атрофи яшил майдонларга айланмоқда

Сирдарё вилоятида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида сув хўжалиги объектлари атрофида мевали ва манзарали дарахт ҳамда бута кўчатлари кенг кўламда экилиб, ҳудудларнинг кўриниши ободонлаштирилмоқда. Жорий йилнинг 8 ноябридан бошлаб, вилоятда кўчат экиш бўйича “долзарб бир ойлик” эълон қилинди.