Самарқанддаги болалар кутубхонаси реконструкция қилинади ва таъмирланади. 1911 йилги бинони Тошкентдаги Республика болалар кутубхонаси намунасида тарихий қиёфасини сақлаб қолган ҳолда пухта тиклаш режалаштирилган. У 120 минг жилддан иборат тўпламга эга болалар ижодий майдонига айланиши кутилмоқда.