Гаянэ Умерова ЮНЕСКО Бош Ассамблеяси 25-сессияси раиси этиб сайланди

Жаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияга аъзо давлатлар Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия раҳбари Гаянэ Умеровани мазкур нуфузли тузилма Бош Ассамблеяси 25-сессиясининг раиси этиб сайлади.