Спорт вазирлигида “Президент Олимпиадаси”ни юқори савияда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди

Янги тарихимизда илк бор ўтказилиши режалаштирилаётган “Президент Олимпиадаси” мамлакат спорт ҳаётида муҳим воқеага айланиши кутилмоқда. Бу мусобақа нафақат ёш спортчилар салоҳиятини намойиш этиш, балки уларда ватанпарварлик, ирода ва ғалаба учун интилиш туйғусини мустаҳкамлашни мақсад қилган.