“Яшил макон” — келажак учун экилган умид ниҳоллари

Бугун табиатни асраш, ҳавомизни тоза, атроф-муҳитни гўзал сақлаш ҳар бир юртдошимизнинг шахсий масъулиятига айланмоқда. Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эса бу борадаги эзгу ҳаракатнинг рамзига айланди. Ушбу лойиҳа нафақат юртимиз манзараларини янгилаш, балки экологик маданиятни юксалтириш, халқимизнинг табиатга бўлган муҳаббатини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.