Ўзбекистон ва Юта штати инновация, инклюзив таълим ва соғлиқни сақлашда ҳамкорлик қилади

Шавкат Мирзиёев АҚШнинг Юта штати бизнес делегациясини қабул қилди. Томонлар инновация, тоғ-кон саноати, инклюзив таълим, соғлиқни сақлаш каби соҳаларда катта салоҳият борлигини таъкидлади. Штат губернаторининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича келишувга эришилди.