Бухорода Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Канада маҳаллий ташаббуслар жамғармаси ҳамкорлигида “Тинчликпарвар журналистика – барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш омили сифатида” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда журналистлар, блогерлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари қатнашди.