Айни кунларда пойтахтимизда Ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш халқаро дастури — PISA Бошқарув кенгашининг 60-юбилей сессияси ўтказилмоқда. Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу нуфузли тадбирда 91 мамлакат вакиллари иштирок этмоқда.