Мамлакатимизда “Инсон қадри учун” деган тамойил устувор бўлган, ижтимоий адолат таъминланган, эҳтиёжманд аҳоли самарали ҳимоя қилинган жамият барпо этилмоқда. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар самарасида бир қатор ижобий натижалар қўлга киритилмоқда, камбағаллик даражаси қисқаришига эришилмоқда.