Фарғонада, наинки водий, бутун Ўзбекистонда таниқли актёр, Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсупов ҳақида сўз борганида, “Ҳа, анави Қўчқор аками?”, дейишади. Қўчқор – Шароф Бошбековнинг “Темир хотин” пьесасидаги образ. Бу ролни илгари ҳам, кейин ҳам бир неча актёрлар ижро этганлар. Лекин халқ ёдига Муҳаммадсоли Юсупов ижроси муҳрланиб қолган.