“ЭВРИКА–2025” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Ёшларнинг илм-фанга бўлган ишончи ва интилиши — келажакнинг мустаҳкам пойдевори десак адашмаймиз. Ана шу ишончни янада мустаҳкамлаш мақсадида 12 ноябрь куни пойтахтдаги “Ренессанс” номли кино уйида “ЭВРИКА–2025” танловининг тантанали якуний босқичи ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.