Қашқадарёда ишсиз фуқароларнинг мурожаатлари тингланди

Қарши шаҳрида яшовчи Феруза Самаева айни пайтда 36 ёшда, ёлғиз она, шу бирга пойтахтда педагогика йўналишида 3-босқичда сиртқи бўлимда таълим олмоқда. Аммо рўзғор ташвиши, фарзандининг тарбияси учун доимий даромад манбаи керак. Қўлдан берганга қуш тўймайди деганларидек, яқинларининг ёрдамига ҳам ҳамиша таяниб қололмайди. Ишлаш керак. Шу мақсадда ўзига муносиб иш қидира бошлади.