Йил бошидан бери Ўзбекистонда чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаш билан боғлиқ салкам 10 мингта ҳолат аниқланди
Ўзбекистонда 2025 йилнинг январидан бошлаб чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаш билан боғлиқ 9817 та ҳолат IP камералар орқали қайд этилди. Ҳуқуқбузарликларнинг 77 фоизи водий вилоятларига тўғри келмоқда (7583 та ҳолат).