Трансляция ва хабарларсиз. Депутатлар 2025 йилда давлат харажатларини 41 трлн сўмга оширишни тасдиқлади

Депутатлар 2025 йил учун давлат бюджетига киритилган, давлат харажатларини сезиларли даражада оширишни назарда тутувчи тузатишларни оммавий муҳокамасиз маъқуллади. Харажатлар $3,4 млрд га ошади. Давлат бюджетига юкламани геосиёсий низолар ва жаҳондаги иқтисодий беқарорлик кучайтирган. Тафсилотлар.