ИИВ вакилига кўра, 2025 йил бошидан буён Ўзбекистонда оғир жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан 4192 тага камайди. Хусусан, талончилик, босқинчилик, ўғрилик, баданга қасддан оғир шикаст етказиш каби жиноятлар сонида пасайиш кузатилган. Аммо номусга тегиш жинояти 6 фоизга — 359 тадан 381 тагача ошган.