XIX аср охири ва XX аср бошларида Туркистон ўлкасида америкаликларни учратиш ғоят ноёб ҳодиса эди. Петербург ва Туркистон генерал-губернаторлиги маъмурияти океан ортидан келган сармоядорлар ҳамда савдо-саноат вакилларини Россия империясининг Ўрта Осиёдаги иқтисодий манфаатларига рақиб сифатида кўрар, шу боис уларнинг ўлкага киришига жиддий тўсиқлар қўйиларди.