АЭС қурилиши Жиззах туризм салоҳиятига салбий таъсир кўрсатмайди — «Ўзатом» раҳбари

АЭС қурилиши Жиззахнинг туристик салоҳиятига салбий таъсир кўрсатмайди, деди «Ўзатом» раҳбари Азим Ахмедхаджаев. У Туризм қўмитасидан тушган саволларга «экспертлар даражасида батафсил жавоб берилганини» айтди. «Келгусида ишлаб чиқарилган электрдан туризм ривожида ҳам фойдаланилади», — деди у.