Тошкентдаги Охун Гузар масжиди ҳудудида Gozar of Artisans ижод макони очилди. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ливанлик дизайнер Нада Дебс иштирокида амалга оширилган лойиҳа анъанавий ҳунармандчиликни замонавий меъморий ва бадиий ечимлар билан уйғунлаштиради.