Табиий газ қазиб чиқариш ҳажмлари 21,7 фоизга камайган
“Ўзбекнефтгаз” АЖда ўтказилган галдаги йиғилишда давлат раҳбари белгилаган устувор вазифалар, жамият фаолиятини тиклаш, табиий газ ишлаб чиқариш ҳажмларини барқарорлаштириш ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш ижроси таҳлил қилинди.