Поликлиника ва шифохоналарда 12,6 минг нафар шифокор етишмайди — соғлиқни сақлаш вазири

ССВ раҳбари депутатларга маълум қилишича, профилактик кўриклар ўсиши ва тез ёрдам хизмати янгиланиши натижасида стационарларга тушаётган юклама камайган. Бироқ кадрлар етишмовчилиги ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг бирламчи бўғин билан интеграцияси сустлиги асосий муаммолардан бўлиб қолмоқда.