Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудуди инсоният тарихининг қадимий манзилларидан бири саналади. Бу ердан Буюк Ипак йўлининг муҳим тармоқларидан бири ўтгани манбаларда қайд этилган. Тумандаги Чўғуртма қишлоғи ҳам ўзининг археологик топилмалари билан ҳудуднинг бой тарихидан далолат бермоқда.