Нетаньяху Эронни огоҳлантирди

Исроил етакчиси Биньямин Нетаньяху Эроннинг яқинда ўтказган ҳарбий машқларидан хабардор эканлигини ва вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини билдирди. У бу ҳақда Қуддусда Греция бош вазири Кириакос Мицотакис ва Кипр президенти Никос Христодулидес билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилган.