Энергия аудити ўтказмаган корхоналар маъмурий жавобгарликка тортилди

Бу ҳақда "Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати маълум қилди. Унга кўра, мажбурий энергия аудитини ўтказиш бўйича белгиланган талабларни бажармаган корхоналарга нисбатан қонунчилик доирасида таъсир чоралари кўрилмоқда. Хусусан, энергия аудитини ўз вақтида ташкил этмаган корхона раҳбар ва мутасаддиларига нисбатан жами 63 та маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди.