Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни қандай кечмоқда?

Маълумки, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш Ўзбекистон учун ташқи бозорларга баробар ҳуқуқли кириш, миллий ишлаб чиқарувчилар учун тенг рақобат муҳити яратиш ва иқтисодий ислоҳотларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш имконини беради.