Ҳайвонлар ва одамлар учун умумий бўлган ўта хавфли юқумли касаллик

Куйдирги — ҳайвонлар ва одамлар учун умумий бўлган ўта хавфли юқумли касаллик. У дунё бўйлаб кенг тарқалган бўлиб, асосан чорвачилик ривожланган ҳудудларда кўпроқ учрайди. Касаллик табиий ўчоқли бўлиб, куйдиргига чалинган ҳайвонларни сўйиш, терисини шилиш, гўштини майдалаш, ташиш ёки ошқозон-ичаклари ҳамда калла-почаларини тозалаш жараёнлари билан боғлиқ ҳолда юқади.