Дунё харитасида бир-биридан минглаб чақирим олисда жойлашган, иқлими ва табиати тамомила фарқ қилувчи икки ўлка – қорли қоялар ва фиордлар ватани Швеция ҳамда қуёшли Ўзбекистон ўртасида қандай умумийлик бўлиши мумкин? Тарихга теран назар ташланса, инсоният тақдири чегара билмаслигига, буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган ўзбек замини эса асрлар давомида турли халқ вакилларини ўз бағрига олган меҳмондўст макон бўлганига гувоҳ бўламиз.