Наманганда “Кўмир таъминот” МЧЖ мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

“Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти Наманган вилоят филиали бошлиғи ўринбосари ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқарони вилоятдаги туманлардан бирининг кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш ҳамда омборга келувчи кўмир ортилган юк вагонлари сонини кўпайтириб бериш эвазига 40 000 АҚШ доллари талаб қилади.