Тожикистон ва Афғонистон чегарасида отишма содир бўлди, оқибатда икки тожик чегарачиси ва уч афғон жангариси ҳалок бўлди. Душанбе бу декабрь ойида Афғонистон билан чегарада содир этилган учинчи ҳужум эканини айтиб, «Толибон»ни «таъсирчан чоралар» кўришга чақирди.