Оҳангаронда суд октябрь ойида маҳаллий корхонада ишлаётган пайтда қочиб кетиб, 9 ёшли қизни зўрлаган 31 ёшли манзил-колония маҳкумини 18 йилга озодликдан маҳрум қилди ва уни ўта хавфли рецидивист деб топди. Эркак 2018 йилдан буён болани зўрлаш жинояти учун жазо ўтаб келаётган бўлган.