Санъат инсон руҳиятини ғуборлардан тозалайди, қалбига завқ-шавқ улашади. Кишини ўйлашга, фикрлашга оламни теранроқ ҳис қилишга ва гўзалликни англашга даъват этади. Ҳар бир халқ, ҳар бир миллат фақат ўзигагина мансуб бўлган қадимий урф-одатларини сақлаб қолиш ва келгуси авлодларга етказиш жараёнларида бадиий санъатнинг ўрни ва моҳияти янада муҳим касб этмоқда.