Рақобат қўмитаси аралашувидан кейин Тошкент вилоятидаги 5 та қурилиш компанияси шартнома шартларини бузгани учун истеъмолчиларга жами 6,7 млрд сўмни қайтарадиган бўлди. Суд қарорлари 16 нафар фуқаро фойдасига чиқарилди, қолган ишлар кўриб чиқилмоқда.