Икки томонлама мулоқотдан глобал кун тартибигача: АҚШ–Ўзбекистон алоқаларининг аҳамияти

Дональд Трампнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқоти Америка–Ўзбекистон муносабатларининг барқарор ижобий динамикасини тасдиқловчи муҳим сиёсий сигналдир. Олий даражадаги тўғридан-тўғри алоқалар АҚШнинг Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги етакчи ҳамкор сифатида эътибори ортиб бораётгани ҳамда Тошкентнинг минтақавий ва кенгроқ халқаро кун тартибидаги роли тан олинаётганини акс эттиради.