Сўнгги пайтларда аҳоли томонидан уй-жой хариди билан боғлиқ мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Хусусан, қурилиш компаниялари билан тузилган шартномаларга риоя этилмаслиги, ўз вақтида тўлов қилинган бўлишига қарамасдан, хонадонларни белгиланган муддатларда топшириш мажбуриятларининг бажарилмаётгани фуқаролар эътирозларига сабаб бўлмоқда.