Хоразм вилоят драма театрининг муҳташам, улкан зали қувноқ болажонлар билан тўлди. Унда юзлаб турфа чироқлар порлади. “Президент арчаси” тантаналари болалар учун доим чексиз қувонч улашган, барча ўғил-қизлар йил давомида орзу қиладиган завқли тантана саналади.