“Ўзбекистон – 2030” стратегияси қайта кўриб чиқилади

–Эришилган улкан натижалар, янги устувор вазифалар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Юртимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилади. Парламент вакилларини ҳам бу жараёнда ўз таклифлари билан фаол иштирок этишга чақираман, – деди Президентимиз.