Ўзбекистон Президентининг Мурожаатномасида 6 та устувор йўналишга эътибор қаратилгани мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг марказида инсон, маҳалла ва жойлардаги муаммолар турганини яна бир бор яққол кўрсатди. Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ғоялар ичида маҳалла инфратузилмасини тубдан яхшилаш ҳамда депутатлик корпусига реал ваколат ва молиявий ресурс бериш масаласи алоҳида аҳамият касб этади.