Янги йил байрами халқимиз ҳаётида ўзига хос қувонч, кўтаринки кайфият ва эзгу ниятлар билан кутиб олинадиган айёмлардан бири ҳисобланади. Бу кунларда ҳар бир хонадонда байрамона дастурхон ёзилиб, бозорларда савдо-сотиқ янада жонланади. Айни пайтда аҳолини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш масаласи долзарб аҳамият касб этади.