Янги йил шукуҳи кезиб юрган бир вақтда, халқимиз бу байрамни кўтаринки руҳда нишонлаётган айни паллада фермеру-деҳқонларимиз, чорвадору-зироатчиларимиз ўз эҳсон дастурхонларини ёзадилар. Улар ҳам юртдошларимизга хурсандчилик улашиш мақсадида йил давомида пешона тери эвазига яратган хирмонларини эл дастурхонига тортиқ қиладилар.