Замонавий геоахборот тизими татбиқ этилди

Президентимизнинг 2023 йил 13 февралдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2023 йил 11 сентябрдаги “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ҳамда 2023-2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига кўра, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан замонавий рақамли бошқарув тизимлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.