Шахматчиларимизда жаҳон чемпионати совриндори бўлиш имконияти сақланиб турибди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида аёллар ҳамда эркаклар ўртасида рапид ва блиц йўналишларида давом этаётган FIDE жаҳон чемпионати мусобақасида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Доммаражу Гукешни мағлубиятга учратди.