Ўзбекистонда 9−15 февраль кунлари об-ҳаво қандай бўлади? Gazeta шарҳи

Ҳафта жуда сернам ва шу билан бирга баҳордаги каби илиқ бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистоннинг катта қисмида асосий ёғингарчиликлар сешанбадан жумага қадар давом этади. Аксар вилоятларда чоршанба, пайшанба кунлари мўл ёғингарчилик бўлиши, тоғларда эса жуда кўп қор ёғиши прогноз қилиняпти.