Япония бош вазири Санаэ Такаичи коалицияси сайловларда мутлақ ғалабага эришди. Унинг Либерал-демократик партияси (ЛДП) парламент қуйи палатасидаги 465 та ўриндан 316 тасини эгаллаб, ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди. Бу натижа унга қонунчилик кун тартибини амалга оширишни осонлаштиради.