Gazeta журналисти Тошкент ҳокимлиги вакилининг маҳаллалардан бирига ташрифига тасодифан гувоҳ бўлди. У маҳалла бўйлаб тез-тез юриб, ўнлаб кўрсатма ва топшириқлар берди, қўл остидагиларни ҳақоратларга кўмиб ташлади. Сўнг машинага ўтириб, кейинги маҳаллага жўнаб кетди.