Бухорода аёлларни Туркияга фоҳишаликка юборишга уринган гуруҳ ушланди

Бухоро вилоятида икки аёлни Туркияга фоҳишаликка юборишга уринган гуруҳ фош этилди. Гумонланувчилар уларни иш ваъдаси билан хорижга олиб чиқмоқчи бўлган. Улар Тошкент-Истанбул рейсига ҳужжатлаштириш вақтида ушланди. Ҳолат бўйича одам савдоси моддаси билан жиноят иши очилди.