Ўзини ўзи банд қилганлар энди БҲМнинг 1 баравари — 412 минг сўм миқдорида ижтимоий солиқ тўлайди

Ўзини ўзи банд қилганлар учун ижтимоий солиқ миқдори оширилди. Энди улар БҲМнинг камида бир баравари — 412 минг сўм миқдорида ихтиёрий тартибда тўлов қилади. Илгари бу кўрсаткич БҲМнинг 50 фоизидан кам бўлмаслиги белгиланган эди.